“CONSENSUS” ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ВА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ЖУРНАЛИ

Current Issue

Vol. 2 No. 1 (2020)
Published July 8, 2020

“Консенсус” журнали ўқувчиларига!

Муҳтарам ўқувчи!

Биз долғали, жаҳон ижтимоий-сиёсий жараёнлари тобора кескинлашаётган, манфаатлар тўқнашуви кучайиб, янги жаҳон тартиботи барпо этиш истаги ҳуруж қилаётган даврда яшаяпмиз. Давлатлараро, минтақалараро ва умумсайёравий муносабатлар тобора янги мазмун кашф этаётган ҳозирги шароитда ўзаро бир-бирини тушунишга, ён беришга, сиёсий муроса маданиятини намоён этишга эҳтиёж янада ошмоқда. Умумпланетар муаммоларни ҳал этишда ақл-идрок устуворлиги, ҳар қандай манфаат умуминсоний қадриятлар асосида қурилиши долзарб аҳамият касб этмоқда. Ўйлайманки, “Консенсус” халқаро журнали ана шундай бутун инсониятга дахлдор бўлган масалалар муҳокама этиладиган, мавжуд ижтимоий-сиёсий жараёнлар чуқур илмий-назарий таҳлил қилинадиган, жаҳон сиёсий муаммолари фундаментал ўрганиладиган журналга айланади. Ана шу жиҳатдан Сиз азиз олимларга, етук мутахассисларга, назариётчи ва амалиётчилар, сиёсий арбобларга, қўйингки, кенг жамоатчиликка суянамиз.

Замоннинг шиддати тез. Хусусан, глобализм шароитида инсон ва инсоният тақдири, Она-сайёрамиз истиқболи сиёсий кучларнинг ўзаро соғлом рақобатига боғлиқ. Афсуски, ҳозирги рақобатни сиёсий жиҳатдан ҳам, маънавий-мафкуравий жиҳатдан ҳам соғлом деб бўлмайди. Буни мавжуд жаҳон ижтимоий-сиёсий жараёнларида, сиёсий институтларнинг ўзаро ҳамкорлигида, замонавий сиёсий технологиялар моҳиятида, сиёсий маданият ва мафкура тизимида, халқаро муносабатлар ва минтақавий муаммоларда яққол кўрамиз. Буларни илмий-назарий жиҳатдан чукур тадқиқ этиш эса сиёсий фан назарияси ва тарихини ҳам фундаментал ўрганишни тақозо этади.

Муҳтарам журналхон!

Сизни катта ҳурмат ва эҳтиром билан юқорида баён этилган сиёсий муаммолар юзасидан ҳамкорликка чақирамиз. Сизнинг ҳам бир мақолангиз эндигина дунёга келган журналимизнинг илмий салоҳиятини оширишга, унинг жаҳоннинг энг пешқадам ва нуфузли нашрига айланишига хизмат қилади, деб ишонамиз.

Articles

Irismetov Baxtiyor Maxmudovich
SOME ASPECTS OF POLITICAL IN THE EAST AND WEST: COMMON AND PARTICULARY
PDF
Ravshanov Fazliddin Ravshanovich
POLITICAL VIEWS ON NAVOI ALISHER
PDF
Akmalov Shaislam
INDO-PAKISTAN ANTAGONISM: DISSENTER POSITION AGAINST POWER STRATEGY (THE CASE OF THE AFGHAN CONFLICT)
PDF
Shakarov Uktam
MORAL PRINCIPLES FOR ESTABLISHING RULES OF FAIR GOVERNANCE
PDF
Inoyatov Kutlug Hamdamovich, Mamatov Ulugbek Nasimovich
PORTRAITS OF AMIR TEMUR AND TEMURIDS
PDF
Tolipov Farkhod
DIGITAL DEMOCRACY AND NON-DIGITAL DEMOS
PDF
Musaev Mansur Tursunpulatovich
CHARACTERISTIC OF MISSION AND PROSELITISM AS A SPIRITUALPOLITICAL THREAT IN THE CONDITIONS OF GLOBALIZATION
PDF
Majidov Sherzod Farxadovich
ON THE ISSUE OF ETHNOPOLITICAL ASPECTS OF NATIONAL SECURITY
PDF
Kadirov Mirsulton Batirovich
FACTORS OF THE DEVELOPMENT OF THE GLOBAL CIVIL SOCIETY
PDF
Agabaev Sharaf Kurbanbaevich
THE FORMATION OF A CULTURE OF TOLERANCE IS AN IMPORTANT CRITERION FOR STATE YOUTH POLICY
PDF
Kuvandikov Ilyas
WAYS TO COMBAT THE DEGRADATION OF SPIRITUALITY IN THE PERIOD OF GLOBALIZATION
PDF
Bekzod Boymuratovich Rasulov
THE OPENNESS OF GOVERNMENT - THE BASIS FOR BUILDING A CIVIL SOCIETY
PDF
Utkirjon Mutalibjanovich Mukhtarov
WESTERN PHILOSOPHERS' VIEWS ON THE DEVELOPMENT OF PHILOSOPHICAL EDUCATION
PDF
Tuychiyeva Rano Almamatovna
ASIA-PACIFIC REGION: INFLUENCE OF INTERNAL AND EXTERNAL FACTORS IN ACHIEVING POLITICAL SECURITY AND STABILITY (1990-2010)
PDF
Kurbanova Nodirabegim Shukurjon qizi
INFORMATION SPACE AND POLITICO-SOCIAL RELATIONS IN А PANDEMIС COVID-19
PDF
Nuriddinov Sardor Boboyarovich
PRIORITIES OF UZBEK-CHINESE COOPERATION IN “THE ONE BELT - ONE WAY” INITIATIVE
PDF
View All Issues