About the Journal

Консенсус Журнал халқаро онлайн журналига юбориладиган мақолаларнинг мазмуни ва шаклига доир талаблар

1. Журналга илгари ҳеч қаерда нашр этилмаган, илмийлик мезонларига риоя қилинган фан, таълим, фалсафа ва сиёсатшунослик масалалари, олимларнинг фаолияти, илмий конгресс ва конференцияларнинг натижалари бўйича ахборотлар, монография, дарслик, ўқув қўлланмаларининг мазмунига оид таҳлилий мақолалар электрон кўринишда қабул қилинади.
Журнал бир йилда 6 марта онлайн шаклда нашр этилади.

2Муаллиф юборган мақоланинг мазмунига оид талаблар (илмий мақола, обзор, монография, дарслик, ўқув қўлланмаларига тақризлар)
– илмий мақоланингкириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва унинг мақсадга мувофиқлиги ёритилиши, мақоланинг асосий қисмида изланаётган муаммонинг йўллари ва ечими очиб берилиши, хулоса қисмида якунловчи фикрлар баён этилиши ва муаммони тадқиқ этишни давом эттириш бўйича таклифлар берилиши лозим;
– таҳлилий мақоладафан тараққиётининг истиқболлари, мавжуд муаммолар қиёсий таҳлил билан очиб берилиши, мақола муаммоли бўлиши, зиддиятли нуқтаи назарлар қиёсланиши ва муллифнинг бу фикрларга муносабати ўз ифодасини топиши, илмийлик мезонларига риоя қилинган хулосалар берилиши лозим;
– монография дарслик, ўқув қўлланмасига тақриз танқидий таҳлил, илмий ишга мақола муаллифининг баҳоси (диссертациялар бундан мустасно) публицистик мақола тарзида юборилиши мумкин. Мақоланинг мавзусини тақриз берилаётган илмий ишнинг бибилиографик тавсифи билан бошланиши ҳам мумкин.
– илмий мақолага тақриз унинг нашр қилинишигача берилади. Журналга юбориладиган тақризда конструктив танқид ва мақоланинг долзарблиги методологик ва илмий аҳамияти очиб берилиши лозим.

3.Мақолаларни расмийлиштириш тартиби:
- барча мақолалар экспертларнинг хулосалари асосида нашр қилинади;
- мақолалардаги иқтибослар матннинг ўзида [Неъматов, Э. 2017. бб.218] берилади ва мақоланинг охирида адабиётлар рўйхатида кўрсатилади;
- мақолаларнинг мазмунига муаллифларнинг ўзи жавоб беради;
- нашр этилган мақоланинг мазмунига нисбатан кўрсатилган ҳар қандай эътирозларга муаллиф жавоб беради;
- муаллифлар ҳақидаги маълумотлар: исми шарифи, илмий даража, илмий унвон, ишлаётган ташкилот, лавозим, контакт манзили, телефон, электрон манзил кўрсатилади. Жамоавий мақолаларда муаллифлар исми шарифининг кетма-кетлигини белгилаш уларнинг ихтиёрида қолади.

4.Мақолаларни тайёрлашнинг асосий шартлари:
- мақола муаллифининг исми шарифи ва электрон адреси
-мавзу ўзбек, рус ва инглиз тилларида қора ҳарфлар билан ёзилади.
- аннотация 500 босма белги доирасида(05, бет);
- таянч сўзлар (10 тагача) ўзбек, рус ва инглиз тилларида мақоланинг мазмунидан олиб берилади;
- мақола уч қисмдан: кириш, асосий мазмун, хулосадан иборат бўлиши лозим;
- адабиётлар рўйхатида кўрсатилган манбаларнинг аниқлигига муаллиф жавоб беради.
- мақолалар 0,5 ва 1 босма табаққача (8 бетдан 16 бетгача А4 форматда)1 интервал, 12 шрифт ҳажмда қабул қилинади.
- материаллар Microsoft Office Word
- шрифт “Times New Roman”
- асосий матн 12 кегель
- интервал 1
- юқори ва ён ҳошиялар -2,5 см, чап ён – 3 см, ўнг ён -1,5 см
-абзац-1,25 см да бўлиши лозим. Саҳифалар титул варағидан бошлаб охирги вараққача изчил кетма-кетликда рақамланади. Саҳифанинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Титул варағига 1 рақами қўйилмайди.

5.Матннинг структураси:
- муаллифнинг исми шарифи (қора шрифт билан ўртада)
- илмий даража, унвон, иш жойи/ ўқиш жойи (мамлакат, шахар)
- электрон манзил
- мақоланинг номи (бош қора ҳарфлар билан)
- аннотация уч тилда 0,5 бетданкам бўлмаган, таянч сўзлар уч тилда 19та сўздан кам бўлмаган
- уч қисмдан иборат матн (кириш, асосий қисм ва хулоса)
- адабиётлар рўйхати

6.Иқтибосларни расмийлиштириш қоидалари:
иқтибослар матннинг ичида иқтибослан кейин квадрат қовусда берилади (адабиётлар рўйхатида кўрсатилган манбанинг тартиб рақами, вергулдан сўнг бет);
бир нечта манбаларга иқтибослар нуқта-вергул билан фарқланади.

7.Иқтибосларни расмийлаштириш намунаси:
- бир манбага иқтибос қуйидагича кўрсатилади [Степин В.С, 2017.сс121]
- бир нечта манбага иқтибос [Степин В.С.2017.сс.121. К Эшмухамедов Р.А.2003.б.67]

8.Мақолаларни расмийлаштириш қоидаси бўйича намуна:
Диққат! Аннотация матн қайси тилда ёзилган бўлса шу тилда ярим бетдан кам бўлмаган ҳажмда ёзилади. Кейинги икки тилдаги аннотация библиографиядан кейин қўйилади.

УДК 3526123(~)

Тошмуҳамедов Сирожиддин Тошмуҳамедович (Ўзбекистон, Тошкент)

ХХ АСР ФАН ФАЛСАФАСИ МУАММОЛАРИ

– аннотация;(ўзбек, инглиз ва рус тилларида)
– таянч иборалар, ключевые слова, кeywords;
– кириш қисми, введение, introduction;
– уч қисмдан иборат асосий мазмун, основное содержание, main content; (кириш, асосий қисм,хулоса)
– – хулоса, заключение, conclusion;
адабиѐтлар рўйхати, список литературы, вibliography;
Адабиѐтлар рўйхатининг расмийлаштириш намунаси (Ҳар бир белгига эътибор қаратинг!!!)

Библиография

Юнусов, А. (2016). „Фалсафа ва фан мутаносиблиги‟, Соғлом турмуш тарзи маънавий камолот омили. Тошкент, Фан нашриѐти, бб.` 6-25.
Мухиддинова, Ф. (2018). Шарқ мутафаккирлари ижодида маърифат масалалари.Фалсафа ва ҳаёт, №1/2, бб.74-84.

Шарипова, С.(1999). Современные вопросы естествознания. Вопросы философии, № 3. Сс.23-33.

Секацкий, А.(2004). Некоторые суждения о национальной идеологии.Ташкент, Шарк, -280с.

„Ўзбекистон буюк келажак сари‟ (Электрон манба). URL http//vkorane o genshinax/ (мурожаат қилинган кун: 26.03.2016).

Transliteration

Yunusov, A. (2016). ‘Philosophy and Science Balance’, Healthy Lifestyle Spirituality Factor. Tashkent, Science publishing house, p. 6-25.

Mukhitdinova, F. (2018). Philosophy and Life, No. 1/2, 74-84. p.

Sekatskiy, A. (2004). Some judgments about national ideology. Tashkent, Shark, 280 p.
Parker, E. Tatary. History of the rise of the great people. M., Tsentrpoligraf, 223 p.
‘Uzbekistan is a great future’ (Electronic Source). URL http // vkorane o genshinax / (date of application: 26.03.2016).

– Annotation; (in English and Russian)

Муаллиф ҳақида маълумот (уч тилда:) Toshmuhamedov Sirojiddin Toshmuhamedovich (Ўзбекистон-Тошкент), фалсафа фанлари доктори, Ўзбекистон Миллий университети
профессор, E-mail gadgieva_m@mail.ru

Таҳририят барча интеллектуаллларни ҳозирги замоннинг энг долзарб муаммолари бўйича халқаро баҳсга таклиф этади. Шошилинг! Таҳририят